Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган бемор кексалар ҳолидан хабар олинди


Хабарингиз бор, айни шу кунларда туманимиз бўйлаб “Кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш” ойлиги изчил давом этмоқда. Ойлик муносабати билан кексалар учун ижтимоий хизматлар, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар амалга оширилмоқда. Бугун кексалар учун тиббий хизмат кўрсатиш  бўйича яшаш манзиллар мисолида ўрганилди. 

 Туман “Нуронийлар” Кенгаши, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда “Оқдарё овози” газетаси томонидан Янгиобод, Зарафшон ҳамда Ўзбекистон маҳаллаларидаги эътибор ва кўмакка муҳтож бўлган бемор кексаларнинг ҳолидан хабар олинди. Касаллиги оғир бўлган бемор кексаларнинг даволаниш шароитлари яқиндан танишилди. Тиббий хизмат давомида малакали жарроҳ Абдуалим Хўжамов ҳар бир бемор билан суҳбат орқали текширув олиб бориб, уларнинг тўғри ташхис асосида даволаниш бўйича ўзининг тавсияларини бериб борди.

 Умуман айтганда, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган бемор кексаларга ижтимоий хизмат ва тиббий ёрдамлар кўрсатиш борасида мавжуд имкониятлар яратиб берилмоқда.

                                                     С.ИБРАГИМОВ.