СПОРТ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Ўтган шанба куни мамлакатимизда кексалар ҳафталиги муносабати билан Лойиш шаҳарчасидаги “Нуронийлар” масканида кексалар ўртасида шахмат бўйича туман биринчилиги ўтказилди. Беллашувга туманимизнинг барча маҳаллаларидан кучли шахматчилар ташриф буюриб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Қизиқарли ва кескин ўтган мусобақада биринчи ўрин   Лойиш маҳалласи аъзоси, айни пайтдаги вилоят чемпиони Қодир Ибрагимовга насиб этган бўлса, иккинчи ўрин Темирак маҳалласидан Актам Қурбоновга, учинчи ўрин эса Янгиравот маҳалласидан Абдуолим Абдуғаффоровга берилди. Шунингдек, “Ўзбекистон” маҳалласидан иштирок этган 86 ёшли отахон Сайди Тилабов ҳам совриндорлар қаторидан жой олди.

Мусобақа якунида ғолиблар туман “Нуроний” жамғармасининг эсдалик совғалари билан тақдирланиб, йиғилганларга тўкин дастурхон ёзилди.


Бурхон УМИРОВ.