ШУКРОНАЛИК БИЛАН ЯШАШ ХАЙРЛИДИР

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни барча жойдаги сингари туманимизда ҳам кўтаринки руҳда нишонландиШу муносабат билан туман ҳокимлигида катта тадбир ўтказилдиУшбу байрам тадбирида иштирок этар эканманбайрам иштирокчилари бўлган нуронийларимиззиёлиларимиз ва ватанпарвар ёшларимизни кўрибқалбимфахрга тўлдиАйниқсаҳарбий форма кийган ўғил-қизларимизнинг юқори кайфиятдаги байрамона чиқишлариона-Ватанга бўлган муҳаббатларини кўриб қалбим ҳаяжонга тўлди.
Дарҳақиқат, она юртимиз тинч-осойишта, чегараларимиз мустаҳкам. Юртбошимиз қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни ўрнатганлиги натижасида хоҳлаган вақтимизда қўшни давлатларга саёҳат қилишимиз, зиёратларни амалга ошираётганлигимиз биз кекса авлод вакиллари қалбини фахрга тўлдиради.
Шундай экан, биз нуронийлар ҳам давлатимиз тараққиёти йўлида ўз ҳиссамизни қўшишга астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Президентимиз томонидан 2024 йил 25 ноябрда қабул қилинган қарорини ҳаётга татбиқ этишда биз нуронийларга катта ишонч билдирилди. Кекса авлод вакилларининг билим ва тажрибасидан фойдаланган ҳолда оилаларни камбағалликдан чиқариш тизимини жорий этиш ҳамда "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини амалга ошириш жараёнида фаол нуронийларни жалб этиш мақсад қилиб белгиланди. 
"Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури бўйича ислоҳотда иштирок этишимиз ва ҳар бир маҳаллада 3 нафар фаол нуронийларга 5 тадан камбағал оила реестрига киритилган оила фуқароларини оталиққа олиш, уларга маънавий кўмак бериш, рўзғор тебратишда тадбирли бўлиш, томорқа маданияти ва ҳар бир оила ўз эҳтиёжларига етарли даражада даромад топишлиги кўрсатиб ўтилган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманимиз бўйича 35 та маҳалладан 3 кишидан 105 та фаол нуронийимиз рўйхатга олиниб, ишни намунали ташкил қилишга астойдил бел боғлаганмиз.
Шунингдек, туманимиз ёшларининг таълим-тарбияси ва одоб-ахлоқ мавзусида ҳар бир мактабгача таълим муассасаси ва мактабларда фаолият олиб борган собиқ мактаб директорлари, ўқитувчилари, жойлардаги имом-хатиблар, отинойилар таркибидан иборат гуруҳлар ташкил қилиниб, туманимиз боғчалари ва мактабларида машғулотлар олиб бориш йўлга қўйилган. Бу борада фаол нуронийларимиздан 6-мактабнинг собиқ ўқитувчиси Насриддин Аслиев, 8-мактабнинг собиқ ўқитувчиси Шуҳрат Мўминов, 24-мактабнинг собиқ директори Ўғилой Шомуродова, ички ишлар бўлимининг собиқ бошлиғи Иброҳим Ноёбов, туман Сабр ташкилоти координатори Норбуви Нурматоваларнинг номларини алоҳида тилга оламиз.
Ёшлар таълим-тарбиясидаги барча ишларимизни яхши ташкил қилишимизда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, туман ёшлар агентлиги, жойлардаги маҳалла раислари, маҳалла еттилиги, мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб, ҳамжиҳатликда иш олиб бормоқдамиз.
Жамиятимиздаги барча жабҳаларда бизнинг нуронийларимиз, отинойиларимиз фаол иштирок этаётганлигидан, шундай тинч-осойишта, хотиржам ҳаётда яшаётганлигимиздан Аллоҳга минг бора шукрона қилишимиз лозимдир. Илоҳим юртимизга, мусаффо осмонимизга асло кўз тегмасин.
             Ҳамидулло ҚАРШИЕВ,
туман «Нуроний»лар 
Кенгаши раиси.
Мавзуга оид: