САДОҚАТЛИ ДЎСТ ЭДИ

дўст, меҳрибон ота, олий тоифали шифокор Абдуалим Хўжамовни жорий йилнинг 11 август куни орамиздан олиб кетди.
Абдуалим Хўжамов 1956 йилнинг 15 апрель куни туманимизнинг Қият қишлоғида дунёга келди. Мактабда ўқиган
чоғлардаёқ шифокор бўлишни орзу қилиб, барча фанлардан аъло баҳоларга ўқиди. 1973 йилда ўрта мактабни битиргач, Самарқанд тиббиёт институтига ҳужжатларини топширди. Кириш имтиҳонларини
барчасини аъло баҳоларга топшириб талабаликка қабул қилинди. Институтда ўқиган чоғларда ҳам ўзининг
ташаббускорлиги, билимдонлиги ва жамоат ишларида фаол иштироки туфайли барчанинг ҳурматини қозонди.
Институтни муваффақиятли битиргач туманимизга ишга келди. Дастлаб, оддий шифокор сифатида иш бошлаган
бўлса, орадан бир неча йил ўтгач, унинг ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси негизида иккинчи жарроҳлик
бўлими фаолиятини бошлади. У бўлим мудири сифатида тумандошларимизни соғли-гини сақлаш борасида катта
ишларни амалга оширди. Кейинги йилларда ҳам Абдуалим Хўжамов ТМЭК ташкилотида фаолият кўрсатди. Бу ташкилотда
ҳам ўзининг билими, савияси ва тажрибаси билан алоҳида ажралиб турди. Шу боисдан ҳам унинг фаолиятидан, меҳнатидан
барча мамнун бўлганлигини кўпчилик эътироф этмоқда. Бир йилдан буён эса у туманимиздаги "Устоз" сиҳатгоҳида ўз
фаолиятини давом эттириб, юртдошларимизнинг соғлом бўлиши учун ўз тажрибасини аямасдан, бу даргоҳга ташриф
буюрган инсонларнинг саломатлигини тиклашда ўз ҳиссасини қўшди.
У турмуш ўртоғи Ойдин Исроилова билан беш нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказдилар. Айни пайтда фарзандлари
ўзлари танлаган соҳаларда фаолият кўрсатиб, элимизга беминнат хизмат қилишаяпти.
Меҳрибон ота, садоқатли дўст, ташаббускор инсон Абдуалим Хўжамовнинг ёрқин хотираси қалбимизда абадий яшайди.
Барча оқдарёликлар бу инсонни доимо дилкаш, самимий, камтарин тумандоши сифатида эслайдилар.
"Оқдарё овози" газетаси жамоаси
ва туман "Нуронийлар"
жамғармаси.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05