ҲАМИША ҚАЛБЛАРДА БАРҲАЁТ
#ТаъзияҲАМИША ҚАЛБЛАРДА БАРҲАЁТ
Оқдарё тиббиёти учун, айниқса, болажонлар саломатлиги йўлида умрини бағишлаган,кўп йиллик тажрибага эга, меҳрибон ва фидойи педиатр шифокор
Барногул Атамуродова бу ёруғ дунёни тарк этди.
У 1963 йилда Янгиқўрғон шаҳарчасида туғилиб, 1987 йилдан буён педиатр шифокор сифатида фаолият олиб борди. Ўттиз тўрт йилдан зиёд Янгиқўрғон оилавий поликлиникасида, кейинги йилларда эса Суғончи оилавий шифокорлик пунктида фидокорона хизмат қилди.
Юзлаб, минглаб болажонлар унинг меҳри, дуоси ва шифобахш қўллари орқали соғайиб, ота-оналар қалбига хотиржамлик улашди.
Барногул Атамуродова нафақат малакали шифокор, балки бемор билан очиқ чеҳра, ширинсўзлик ва самимий муомалани давонинг энг муҳим қисми деб билган, ўз касбига сидқидилдан ёндашар эди. У кишининг ҳар бир сўзи, ҳар бир маслаҳати кўпинча дори-дармондан ҳам ортиқ шифо бўлган.
Тажрибали врач Барногул Атамуродованинг ёрқин хотираси қалбларда абадий сақланиб қолади.
Оламдан ўтган онахоннинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.
"Оқдарё овози" газета таҳририяти ва туман тиббиёт бирлашмаси.
Мавзуга оид:
Ўз касбининг фидойилари ШИРИН СЎЗЛИ ШИФОКОР
- 19 мар, 10:44
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05




