УСТОЗ ЙЎЛЧИ МУҲАММАДИЕВНИНГ МУБОРАК 70 ЁШИ НИШОНЛАНДИ

Хабарингиз бор, бугун “Оқдарё овози” газетасининг бош муҳаррири, устозимиз Йўлчи Муҳаммадиев ўзининг муборак 70 ёшини қаршиладилар. Шу муносабат билан устознинг юбилей кечаси “Карвон” кафеда кенг нишонланди.

Юбилей тадбирида устознинг яқинлари, дўстлари, ака-укалари билан бир қаторда вилоят миқёсидаги касбдошлари — ижодкорлар, журналистлар иштирок этди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бирлашган таҳририятининг бош муҳаррири Фармон Тошев, Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Шухрат Негматов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Тошпўлат Тугалов ҳамда бошқа меҳмонлар устозимиз Йўлчи Муҳаммадиевнинг 53 йиллик сермазмун меҳнат фаолияти, ҳаёт йўли ва ижодига тўхталиб, юбилей муносабати билан самимий ва қизғин муборакбодларини изҳор этдилар.

Бир сўз билан айтганда, устозимизнинг 70 ёшли юбилейи юксак савияда, муносиб тарзда ўтказилди.