Барака массивида янги тош майдалаш цехи бунёд этилди

Оқдарё туманининг Барака массивида тадбиркор Амриддин Яхёев раҳбарлигидаги "KARAVAN SAVDO SERVIS" МЧЖ қошида тош майдалаш цехи бунёд этилди.
    Мазкур иншоатнинг лойиҳа қиймати 5,4 миллиард сўм бўлиб, шундан 3,3 миллиард сўм тадбиркорнинг ўз маблағи ва 176 минг Евро хорижий банк кредити ҳисобланади.  Тош майдалаш цехи қурилиши учун жорий йилнинг иккинчи чорагида Туркия давлатидан асбоб-ускуна ва жиҳозлар келтирилган.
    Лойиҳа қуввати йилига 55 минг куб метр тошни қайта ишлашга мўлжалланган ушбу корхонада 10 кишини доимий иш ўрни билан таъминлаш кўзда тутилган.
Мавзуга оид:
Қарорлар

Қарорлар

  • 23 ноя, 15:07