МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ

Оқдарёнинг тарихий
 қадамжолари
Оқдарё туманидаги аксарият жой номларининг келиб чиқиши ҳам уруғ қабила ва халқ номлари билан бевосита боғлиқ бўлиб, этнотопонимлар сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Мустақилликка эришганимиздан сўнг, туманимиз ҳудудидаги баъзи бир собиқ совет даврида ном берилган маҳалла ва қишлоқлар номи миллий қадриятларимизга мос равишда ўзгартирилди. Қуйида ҳудудда яшаган халқ номлари билан боғлиқ этнотопонимлар ва сув ҳавзалари номи билан боғлиқ бўлган гидротопонимлар билан қисқача танишиб ўтамиз. Шуни алоҳида айтиш мумкинки, ҳар бир топоним бирон-бир тарихий, илмий ва миллий аҳамиятга эга. Бу жой номлари замирида, ўлкамизнинг тарихи, миллий урф-одатларимиз яшириндир. Сўнгги   ўрта  асрларда Ўрта  Осиёнинг бошқа ҳудудларидаги каби Миёнкол воҳасининг ҳозирги Оқдарё тумани ҳудудида ҳам муҳим этник жараёнлар давом этди. Бу ҳудудга кўплаб ўзбек қабилалари қаторида бошқа баъзи халқлар вакилларининг кўчиш жараёнлари юз берди. Бунинг натижасида Миёнкол кўп миллатли ҳудудлардан бирига айланди. 
Маҳдуми Аъзам Косонийнинг "Насабномаи ўзбек" ("Ўзбекларнинг шажараси") асари (ХVI аср) ўзбекларнинг келиб чиқиши ҳақидаги ривоятни ва 92 ўзбек қабила ва уруғи рўйхатини ўз ичига олган.
Муаллифнинг таъкидлашича, гўё Иброҳим пайғамбар ва унинг хотини Бибисора ўзбекларнинг аждодлари бўлган. Уларнинг 92 кишидан иборат аждодлари халифа Абубакр Сиддиқнинг отаси билан бирга Туркистондан Арабистонга келган ва Муҳаммад пай-ғамбарнинг душманларига қарши урушда қатнашган. Уларнинг жасоратларини кўрган пайғамбаримиз: "Турк - менинг суянчиғим",-деган. Кейинчалик барча ўзбеклар шу 92 жасоратли кишидан келиб чиққан ва уларнинг номларини  ўзларига қабул қилиб олишган. 
Оқдарё туманида ўн беш номда этник гуруҳ учрайди. Улар: найман, хитой, қипчоқ, сарихитой, эшон, хўжа, ўтарчи,  қўнғирот, тўғой, қирқ, барлос, минг, саидлар, хитой (қипчоқ), туркман.
Номлари тилга олинган уруғлардан сарихитой ва тўғой  уруғлари номлари биз томонимиздан илк бор рўйхатга олинди.
Оқдарё тумани ҳудудида ҳозирда истиқомат қилаётган уруғларнинг ҳудудий жойлашуви қуйидагича:
1. Найман (Бойбўта қ-қ, "Янги ҳаёт")
2. Хитой (Боддак қ-қ, М.Улуғбек)
3. Қипчоқ (Боддак қ-қ, М.Улуғбек)
4. Найман (Пиримкент қ-қ, М.Улуғбек)
5. Сарихитой (Пиримкент қ-қ, М.Улуғбек)
6. Хитой (Камолтепа қ-қ, "Самарқанд")
7. Қипчоқ (Камолтепа қ-қ, "Самарқанд")
8. Найман (Сарка қ-қ, "Самарқанд")
9. Эшон (Лойиш ш., Ф.Хўжаев.)
10. Хўжа (Муллақўрғон қ-қ, Бобур)
11. Хўжа (Чим қ-қ, М.Улуғбек)
12. Хўжа (Пилол қ-қ, М.Улуғбек)
13. Қипчоқ (Пилол қ-қ, М.Улуғбек)
14. Сарихитой (Говбанд қ-қ, М. Улуғбек)
15. Ўтарчи (Говбанд қ-қ, М.Улуғбек)
16. Ўтарчи (Ойтамғали қ-қ, М.Улуғбек)
17. Чандир (Ойтамғали қ-қ, М.Улуғбек)
18. Найман (Ойтамғали қ-қ, М.Улуғбек)
19. Хўжа (Хўжа қ-қ, М. Улуғбек)
20. Қўнғирот (Хўжа қ-қ, М.Улуғбек)
21. Қўнғирот (Пониқи қ-қ, М.Улуғбек)
22. Чандир (Поники қ-қ, М. Улуғбек)
23. Ўтарчи (Ўтарчи қ-қ, М.Улуғбек)
24. Сарихитой (Ўтарчи қ-қ, М.Улуғбек)
25. Қипчоқ (Оқтепа қ-қ, М. Улуғбек)
26. Найман (Оқтепа қ-қ, М.Улуғбек)
27. Хўжа (Янгиқишлоқ қ-қ, М. Улуғбек)
28. Ўтарчи (Янгиқишлоқ қ-қ, М.Улуғбек)
29. Чандир (Янгиқишлоқ қ-қ, М.Улуғбек)
30. Сарихитой (Мавлум қ-қ, М.Улуғбек)
31. Найман (Мавлум қ-қ, М.Улуғбек )
32. Қўнғирот (Боғдедак қ-қ, М.Улуғбек)
33. Чандир (Боғдедак қ-қ, М. Улуғбек)
34. Найман (Боғдедак қ-қ, М. Улуғбек)
35. Тўғой (Тўғой қ-қ, М.Улуғбек)
36. Хўжа (Тўғой қ-қ, М.Улуғбек)
37. Ўтарчи (Тўғой қ-қ, М.Улуғбек)
38. Қирқ (Дархон қ-қ, Рофе Ҳамроев)
39. Қирқ (лар) (Янгиобод қ-қ, Рофе 
                                               Ҳамроев)
40. Қипчоқ (Жўрабой Дархон қ-қ, 
                                       Рофе Ҳамроев)
41. Минг (лар) (Даҳбед қўрғони)
42. Саид (лар) (Даҳбед қўрғони)
43. Қипчоқ (Даҳбед қўрғони)
44. Барлос (Даҳбед қўрғон)
45. Хитой (Қипчоқ) (Болта қ-қ,
                                        "Ўзбекистон")
46. Хитой (Қипчоқ) (Чавка қ-қ,
                                        "Ўзбекистон")
47. Барлос (Чавка қ-қ, "Ўзбекистон")
48. Туркман (Учтепа қ-қ, "Гулистон")
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин унинг ҳудудида географик номларнинг кўпчилиги ўзгарди ва ўзгармоқда. Ўзбекистондаги географик объектларга Россия империяси босиб олгандан кейин собиқ Совет даврида қўйилган номлар қайта кўриб чиқилиб, уларга ўзларининг қадимий тарихий номлари қайтарилмоқда, мустақиллик билан боғлиқ янги номлар пайдо бўлмоқда.
Географик атама ва номлар таълими "Ўзбекистон Давлат тили" (1989 йил 21 октябрь) ва "Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топономик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал қилиш тўғрисида" (1996 йил 21 декабрь) ҳақидаги қонунларни ҳаётга тадбиқ этиш катта амалий аҳамиятга эгадир. 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат тили ҳақидаги қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори қабул қилинди. Давлат тили ҳақидаги қонун (янги таҳрирда) тасдиқланди, унинг 22-моддасида шундай дейилган: "Республиканинг маъмурий ҳудудий бирликлари, майдонлари, кўчалари ва географик объектлари номлари Давлат тилида акс эттирилади", "Ўзбекистон Республикасида маъмурий ҳудудий тузилиш, топономик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида"ги қонунида таъкидланишича, ушбу қонун маъмурий ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари ва уларнинг таркибий қисмларига, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, табиий географик, геологик ва бош-қа объектларга ном бериш ва уларни номини ўзгартириш тартибини белгилайди. 
1996 йил 31 майда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий бирликлар, аҳоли пунктлари, ташкилотлар ва бошқа топономик объектларни тартибга солиш тўғрисида" қарор қабул қилди. Қарорда жойларда топономик объектларнинг эски тузумга хизмат қиладиган, халқимизнинг тарихий миллий анъаналарига боғлиқ бўлмаган номларнинг сақланиб турганлиги   қораланди ва бошқа номлар билан алмаштириш лозимлиги,  бу ишни  бошлаш ва тугаллашни аниқ муддати белгиланди.
Нодир МИРЗАЕВ, 
4-мактабнинг тарих фани
 ўқитувчиси.