Бола тарбияси БОЛАМ ЯХШИ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ

Тарбия узлуксиздир! Бола тарбияси жуда кўп вақт оладиган масъулиятли иш эканлигини эсдан чиқарманг. Таълим бериш фақат ўқитувчиларнинг вазифаси эмас. Оилалар боланинг мактаб ҳаётида ва шахсияти ривожланишида жуда муҳим ролга эга.
Китоб ўқиб беринг! Боланинг сўз бойлиги ортишини ва сўзларни тўғри талаффуз қила олишини истасангиз буни асло канда қилмаслигингиз керак.
Ўқитувчисини танинг! Устозига яқинроқ бўлинг! Телефон рақамларини ва майл адресларини олинг! Шу орқали ҳар қандай қийинчиликка дуч келганида устоз ота-она билан бемалол гаплаша олсин.
Дўстлари: Албатта фарзанднинг ўқиб-ўрганиш жараёни дўстлари билан бирга синфда, дарсда қизиқарли ва унумли ўтади. Лекин дарсдан ташқари пайтларда ҳам дўстлари билан вақт ўтказишига имкон беринг!
Уйда ҳам билим олсин! Болалар фақат мактабда билим олмайди. Уйда ҳам унга ёрдамлашинг, йўл кўрсатинг!
Босқичма босқич ўргатинг! Фарзандингизга дарс тайёрлаётганда худди ўқитувчидек босқичма босқич ҳаракат қилишга диққат қилинг! Илм ўрганиш, умр бўйи давом этадиган можародир. Мактабдан уйга келгач билим олиш тўхтаб қолмайди. Уйда ҳам унга китоб ўқитинг! Қизиқтиринг! Ўқиш билан ўйин бир пайтда бўлиши мумкин.
Эътиборсиз бўлманг! Болангизнинг уй вазифаси бўлса-ю унинг бажариш истаги бўлмаса, кўриб кўрмаганга олманг! Уй вазифаларини вақтида бажаришга одатлантиринг!
Тартибли бўлишни ўргатинг! Китоб-дафтар, ўйинчоқларини йиғиштиришни, кўрпа-тўшагини қандай тахлашни, хонасини тозалашни, ҳар бир нарсасини қаерга қўйишини ўзига ишлатиб ўргатинг!
(2022 йилги «Ҳузур» 
тақвимидан олинди)
Мавзуга оид: