Инсон ва қонун ФИРИБГАРЛИКНИНГ ПАЙИ ҚИРҚИЛДИ

2022 йил сентябрь ойининг бошларида эски таниши "Мўминжон" билан учрашиб қолади ва унга нисбатан Пайариқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилганлигини билганидан сўнг, гўёки унга "ёрдам" бермоқчи бўлади. "Мўминжон"га нисбатан бўлган жиноят ишини Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлимида ишловчи таниши "Мирсаид" исмли терговчи билан гаплашиб ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, уни ишонтиради. "Мўминжон"га нисбатан бўлган жиноят ишини терговчига пора бериш орқали ижобий томонга ҳал қилиб бериши эвазига, пора беришга далолат қилиб ундан 3.000 АҚШ доллари талаб қилади. Эгамов Нусрат ушбу келишилган пуллардан 1.000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Судланувчи Эгамов Нусратга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддаларига асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан ўташлик учун узил-кесил 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
А.Вахабов,
туман прокурори, адлия маслаҳатчиси
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00