Оилавий (маиший) зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Хотинига (эрига), собиқ хотинига (собиқ эрига), бир рўзғор асосида биргаликда яшаётган шахсга, умумий фарзандга эга бўлган шахсга ўз ҳуқуқларини амалга оширишида тўсқинлик қилиш, шахсий нарсаларига қасддан шикаст етказиш, шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, қўрқитиш, яқин қариндошларидан ажратиб қўйиш учун қуйидаги жавобгарлик белгиланди:
– БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача жарима ёки 10 суткагача маъмурий қамоқ. Уларни дўппослаш эса 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа сабаб бўлади.
Мазкур ҳаракатлар маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такрор содир этилса жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Жавобгарлик – БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача жаримадан бошланиб 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишларигача.
Юқоридаги шахсларни дўппослаш, уларга тан жароҳати етказиш
 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Оилавий зўравонлик оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса (масалан, ҳомиладорга, ўта шафқатсизлик билан, икки ёки ундан ортиқ шахсга ва ҳк. шикаст етказиш), жиддий оқибатларни келтириб чиқарса (масалан, кўриш, сўзлаш қобилиятини йўқотиш, ўлим), 3 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишга сабаб бўлади.
Илгари мазкур ҳаракатлар учун умумий моддаларга (баданга шикаст етказиш) асосан жавобгарликка тортилган.
 туман ЮХКМ 
бош юристконсулти   Ж.Холназаров
Мавзуга оид: