БОЗОРДАГИ ЖАНЖАЛ ОҚИБАТИ

Судланувчи Нишонов Мухтор (исми-шарифи ўзгартирилган), маълумоти олий, эндигина 20 ёшни қаршиламоқда, вақтинча ишсиз, тумандаги "Примкент" МФЙга қарашли "Примкент" қишлоғида яшайди. У 2023 йил 7 сентябрь куни соат 9:00 лар чамасида қариндоши Темур билан тумандаги "Пайшанба" деҳқон бозорига помидор сотиш учун боради. Бозорда ўзи билан бир қишлоқда яшовчи таниши Саидни қариндоши Мардон билан қарз масаласида тортишиб қолади. Темур уларни ўртасига тушиб, жанжаллашмаслиги учун ажратиб қўяди. Лекин орадан бироз вақт ўтиб, Саидга қариндошини қарзини бериш учун борган вақтида, унга нима сабабдан жанжалга аралашганлигини айтиб, унга қўпол гапирганлиги учун улар ўзаро жанжаллашиб қолишади. Жанжал давомида таниши Саидни бурун, кўз соҳаларига қўллари билан қасддан уриб, унга "ўртача оғирликда"ги тан жароҳатлари етказади.
РСТЭИАМ Самарқанд вилоят бўлимининг 2023 йил 13 октябрь кунги 3595-сонли эксперт хулосасида, Саиднинг танасида жиддий жароҳатлари мавжуд бўлиб, ушбу жароҳатлар қаттиқ тўмтоқ жисмлар таъсирида етказилганлиги, тан жароҳатлари "ўртача оғирликда"ги тан жароҳатлари гуруҳига кириши аниқланган.
Судланувчи Нишонов Мухтор, Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Р.АҲАДҚУЛОВ,
туман прокурори ёрдамчиси,
 1-даражали юрист.
Мавзуга оид: