Инсон ва қонун ҚЎШНИЛАР ЎРТАСИДАГИ ЖАНЖАЛ ОҚИБАТИ

Судланувчи Исаев Обид (исми-шарифи ўзгартирилган), 2024 йил 10 апрель куни соат 11:30 ларда Оқдарё тумани Алишер Навоий маҳалласида ўзига олдиндан таниш бўлган  қўшниси Ортиқов Носир билан ўрталарида илгаридан бўлган келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолишади. Жанжал давомида жабрланувчи Ортиқов Носирнинг танасини юз соҳасига тош билан уриб, унга қасддан "ўртача оғирликдаги тан" жароҳати етказади.

Ушбу воқеа аслида шундай бўлган эди. Бир-бирига илгаридан таниш бўлган, қолаверса, узоқроқ қариндош ҳисобланган қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликка барҳам бериш мақсадида И.Т. Э.О.ни уйига узр сўраш учун боради. Лекин узр сўраш учун келган И.Т.ни Д.Т. ҳақоратли сўзлар айтиб, уни уйдан чиқиб кетишини талаб қилади. Шундан сўнг оиладаги фарзандлар билан жанжал бошланиб кетади. Жанжал бўлаётганлигини эшитган Исаев Обид воқеа бўлаётган жойга етиб келганида отасининг оғзи-бурни қон эканлигини кўриб, отасининг ёқасидан ушлаб турган Ортиқов Носирни дўппослай кетади ва унга тан жароҳати етказади. 

Хулоса қилиб айтганда, катталар ўртасидаги келишмовчилик натижасида фарзандлар бўлиб ўтган воқеа-ҳодисаларни тўғри англамасдан жанжаллашиб кетишади. Оқибатда бу жанжал туфайли уларнинг ҳар бири қонун олдида жавоб беришларига тўғри келади. Бугунги кунда улар ўзларининг қилган ишларидан минг пушаймон бўлишиб, бир-бирларидан узр сўрашиб, бир-бирларига давоси йўқлигини айтиб, суддан енгиллик беришларини сўраб баённома беришмоқда.

Судланувчи Исаев Обидга Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси 2-қисмининг "м" банди билан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


Илҳом Ғуломов,

жиноят ишлари бўйича

 туман судининг судьяси.   

Мавзуга оид: