Мутахассис маслаҳати ОНА СУТИ - БЕБАҲО НЕЪМАТ

Она сути фарзанд учун ғоят мақбул даражада мувозанатлашган овқат ва ичимликдир. 

Оллоҳ иродаси билан боланинг жисмонан ва руҳан соғлом ўсиши учун энг яхши 

шароит - она сутини яратганлиги боис эмизиш ҳар доим муҳим аҳамият касб этади.

 Тиббиёт илмининг султони Ибн Сино фикрича, она сути ўз сифати билан

 дунёда болага бериладиган энг аъло маҳсулот бўлиб, у бошқа ҳамма 

маҳсулотлардан устун      туради.                                                                                                                

Кўкрак сути билан ўсаётган болалар сутли аралашма-смесь ёки сигир сути

 билан озиқланаётган болаларга нисбатан 2,5 марта кам касалликка 

чалинадилар. Ўз фарзандини узоқроқ - яъни 1,5-ёшгача она сути билан 

боққан аёлларда кейинчалик климакс даври анча кеч бошланиб узоқ умр кўради,

 мастит, кўкрак бези раки ва бошқа гинекологик касалликларга чалиниш 

20-25 бараварга камаяди. 

Эмизикли аёллар қуйидаги муҳим тавсияларни ёдда тутиши зарур:

- гўдак дунёга келган заҳотиёқ ўз онаси ёнида бўлиши ва 1 соат ичида 

албатта эмишни бошлаши зарур. 

Болани тез-тез ва кам-камдан эмизиш онанинг кўкрак сутини кўпайтиради.

- кўкрак сути гўдак ҳаётининг дастлабки 6 ойида ўта муҳим ягона озуқа 

ҳисобланиб, она боласини мунтазам эмизса, у кўкрак сутидан ташқари ҳеч 

қандай бошқа овқатга ҳожат сезмайди. Ҳозирги иссиқ иқлим шароитида эса 

фақат ёзда иссиқ кунларда болага 3-4 ойлигидан бошлаб суткада 1 марта

 умумий аҳволига қараб 20-30 грамдан 50 грамгача қайнаган ёки фильтрланган

 сув ичкизиб туриш керак.

- гўдакни шишада сўрғич орқали эмизиш унинг касалланиши ва заиф  

ривожланишига олиб келиши мумкин. Агар она ўз фарзандини маълум

 сабабларга кўра эмиза олмаса, ўзининг соғилган сути ёки унинг ўрнини 

босувчи махсус, боланинг ҳолатига нисбатан шифокор билан бирга тўғри 

танланган махсус аралашмали озуқалар билан ёки яхши боқилган соғлом 

эчки сути билан қошиқчадан ичириб боқиш керак. Чунки эчки сути таркиби 

она сути таркибига яқин. Фақатгина кунига бир неча марта болага керакли 

дозада янги соғиб, қайнатиб ичириб туриш керак. Унда она сутидагидек 

лактоза кам бўлиб, сигир сути каби диарея чақирмайди. Шифокорлар

 она сутининг муаммоларида кўпроқ эчки сутини тавсия қиладилар. Шуни 

таъкидлаш керакки, эмизикли она тўйиб ухлаши, асабийлашмаслиги, мумкин

 бўлган турли-туман сифатли озиқ-ов-  қат маҳсулотлари: гўшт, сут, қатиқ,

 сариёғ, сметана, мева-сабзавотлар ва кўкатларни етарлича истеъмол қилиши керак. 

Баъзан ёш оналар эриниб, ухлагиси келиб, ёшлик қилиб уқувсизлик билан ёки 

боламни узоқ эмизсам хунуклашиб кетаман деб, боласини тезроқ сутдан

 айирадилар. Ишлаётган оналар эса давлат томонидан берилган 2 йиллик бола

 боқиш даврига амал қилмай 1 йил ўтмаёқ ишга чиқиб кетадилар. Баъзан 

онанинг сути сифатсиз, суюқ ёки инфекция туфайли "лойқаланган" бўлиб, сути

 болага ёқмайди, бола тез-тез касалланиб туради. 

Аввало пиширилган олма пюреси, сариёғли шўрва суви, шўрвадаги пишган 

сабзи ва картошкани пюреси, аллергия бермаса, тухум сариғини 1/6 бўлагини 

эзиб шўрва сувига аралаштириб аста-секин кўпайтириб бериш, манний крупа ва 

майдаланган гуручли сутли суюқ бўтқа, кейинчалик янги сабзи ва олманинг қирилган

 бўтқаси, шарбатидан кам-камдан бериб борилиши лозим. Кейинчалик болага 

1 ёшигача аста-секин ивитилган нон ва печенье кам-камдан бериб ўргатиб борилади.

 Ҳафтада 1-2 марта эмизмаган пайтларда болага янги қатиқ ва сметана ҳам кам-камдан 

бериб борилади. Эмизикли она ҳам меъёрда ич юмшатувчи   мева-сабзавотлар, сутли 

овқатлар, шўрвалар, қатиқ, сариёғ ва сметана еб туриши керак. Онадан сут яхши 

келиши учун она ҳам сутка давомида суюқликни етарлича ичиб туриши лозим. 



                                    С.Қаршиева,

туман кўп тармоқли марказий

 поликлиника оилавий шифокори.

Мавзуга оид: