Хотира абадий КЕЛМАЙСАНМИ БОЛАЖОН, МЕН СОҒИНГАНДА

Мана икки йилдирки, дўст-ёрларинг кўнглимни сўраб келгувчи чин дўстларингни қадами узилгани йўқ. Сени эслаб менга тасалли бериб келиб-кетишади. Лекин ҳеч ким, ҳеч нарса сенинг ўрнинг-ни босолмайди. Сени "капалакка" қиёслайман. Тоза озода юришларинг, фариштадек гулдан-гулга қўниб юргандексан. Капалак ҳам икки соат умр кўриш учун дунёга келаркан. Икки соат яшаса ҳам покиза яшаб гулдан баҳра олиб яшаб ўтаркан. Нақадар қисқа умр. Сени жуда кўп узоқ умр кўришинг-ни истардим. Қанийди, орқамда қолсанг эди. Бу менга армон:
...Болам, бахтиёр эдим, сен ҳаётлигингда. Жамбули-жам ўтирар эдик дастурхон атрофида. Уйимиз тўкис эди, дил хотиржамлигида. Ҳаммадан ҳам кўпроқ сен сўзлаб турганингда. Янада нурли эди шунчаки кулганингда. Болажоним, соғиндим, ўрнинг бўш қолганингда. Ҳали келар деб кутдим бир ой ўтганида. Баҳор, ёз куз, қиш ҳам, тўрт фасл ҳам ўтиб, сен келмаганингда. Айни баҳор фасли кетдинг, лолалар очилганида. Дўстларинг келди сени йўқлаб, шафтолинг гуллаганида. Болам, бахтиёр эдим, сен ҳаётлигингда... Келмайсанми болажон, мен соғинганда...
Мелихол ТОҒАЕВА,
Мустақиллик маҳалласи.
Мавзуга оид:

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00