Оқдарё ижодкорлари ХУШ КЕЛДИНГ БАҲОР!

Тонгги шабодани ҳис қилар юрак,
Самода мавжланар етти камалак,
Қалбимда ғунчалар ажиб бир тилак,
Хуш келдинг наҳорим, хуш келдинг баҳор!
Қирларда кўз очар митти бойчечак,
Сепини ёйгандай мисли келинчак,
Турналар самода ясаб беланчак,
Хуш келдинг баҳорим, хуш келдинг баҳор!
Онам алласида кўҳна яллалар,
Аччиқ тақдиридан қилмас нолалар,
Юз билан юзлашсин оппоқ толалар,
Дуогўйим онам, хуш келдинг баҳор!
Дошқозонда қайнар тонгда сумалак,
Самолардан тушгин, тезроқ эй, малак,
Орзуманд ўғил-қиз тош терар ҳалак,
Орзуси  уммоним, хуш келдинг баҳор!
Бахтдан сармаст ёшлар куйлар алёрин,
Момоларим айтган қўшиқ, ёр-ёрин,
Йигит қизга айтар аста дил розин,
Хуш келдинг ёшлигим, хуш келдинг баҳор!
Бобо мерос дўппи йигит бошида,
Момоларим ўсмаси қизлар қошида,
Минг йиллик тарихинг кекса-ёшида,
Ўтмиши буюгим, хуш келдинг баҳор!
Яхшиямки, шундай азиз юртим бор,
Одамлари танти, қалбда йўқ ғубор,
Ўзбек деган элга келингиз бир бор,
Жаннатмакон юртим, хуш келдинг баҳор!
Гулсара ТИНИБЕКОВА.
Мавзуга оид:
УЙҒОНИШ

УЙҒОНИШ

  • 09 мар, 11:28