С О Ғ И Н Ч

Азизим, Сен ҳамон яшаяпсанми мени унутмай?!

Бахтлимисан, айт! Нурларга чўмилган севгимиз қалбингни туб тубида муаттар гуллар ифоридан ором олмоқдами? Сенинг сархуш боқишларинг   хаёлот дунёси қадар бепоён оламга ўхшайдими, оҳанграбодек бизни ўзига ром айлаган муҳаббат Сен биланми?...

Илтимос, Сен фақат ранжима, сендан кечганим, сенсизликка кўникканим учун, бахтли бўлганим учун.

Яна кечир, доим сенинг хаёлинг, хотираларинг билан яшаганим учун!

Дилгир юрагимни озорлаганим, парчалаганим, сенингда ёлғиз улғайган севги азоблари, кечиб кетилган висол, ҳасратлар, бахт, адолатсизлик, қайғу, армонлар, аҳду паймонлар учун кечир!

Анча бўлди кўрмадим. Дунёлар ўтди. Айбли-айбсизлар ўтди. Умр ўтди. Бўлиниб бўлиниб ўтди. Жонимни эркасига айланган бу ишқ мени-да шоира қилди. Сўз айтди вужудим. Тўйиб-тўйиб ишқ шаробидан сипқорди. Бу кўнгил ҳаёт ширмойидан бўсалар олди. Забардаст тоғлардан баландроқ орзулар қилди. Жони ишқнинг телбасига айланган бу дайрнинг ошиғига айтадиган гапларинг борми? Унда айт! Сенинг кўксингга бош қўяй. Оромим ишқ, куй шамоллар қаршисида бутун борлиқнинг севимлисига айлансин! Азизим...!

Сен туфайли севимли бўлганимни билсанг эди. Нафасимнинг ҳар сонияси Сен билан.

Сен севишни ўргатдинг, севилишни-да ўргатганинг менида    доим ишқ шаробидан маст этиб турдинг. Абадийлик, Ишқнафаслик, Нафис ҳислар жонимга ҳар дам куч ато этди. Бунинг учун сендан миннатдорман.

Азизим, Сен(и) соғиндим!

Тулғаной Гадоева.

Мавзуга оид: