БОЛАЛИКНИНГ ҚИШ ҲАҚИДАГИ ЭРТАКЛАРИ
Болаликдаги қиш хотираларини эслар эканман, ҳали ҳам қалбимда ажиб бир илиқлик пайдо бўлади. Ўша пайтларда қишлар узун ва қаҳратон, аммо қанчалар завқли бўларди! Тонгда деразадан ташқарига
қарашнинг ўзиёқ эртак дунёсига тушиб қолгандек эди: оппоқ қорларга бурканган ҳовли, қалин қорларда
қолган оёқ излари. Қор босган уйларнинг томлари ва новларда қотиб қолган сумалаклар биз болаларга
ўзгача қувонч бахш этар эди.
Мактаб томон ошиқар эканмиз, қўлларимизга қордан коптокча ясаб олиб, бир-биримизга отиб кетар эдик. Танаффус пайти мактаб ҳовлисида қорларни тўплаб, ундан катта қорбоболар
ясаб, кимнинг қорбобоси катта ва чиройли чиққанини аниқлар эдик. Айниқса, синф-синф бўлиб қорбўрон уйнаб, дарс бошланганини ҳам эшитмай қолардик. Дарсга кечикиб, дарснинг охирига
қадар тик оёқда турган пайтларимиз ҳам бўлган.
Кеч тушганда иссиқ уйга қайтиш ва печнинг ёнида ўтириш - ўша пайтнинг энг яхши завқи эди. Онам чойнакда чой дамлаб, қозонга шўрва ташлаб қўярдилар, биз эса
совуқдан қизариб кетган қўлларимизни чой тафтида иситиб ўтирардик. Отам эса овқат пишгунга қадар том
устидаги қорларни кураб тушарди. Шундан сўнг отам печларни янада қиздирар, кун бўйи совқотган танамиз
иссиқдан яйраб, кўзимизни уйқу элитарди.
Аммо энг унутилмас дақиқа - бу қорли кечаларда онамнинг қиш ҳақидаги эртаклари эди. Онам айтган эртакларда
кўпроқ ўзининг болалик йиллари, оламдан эрта кўз юмган ота-онаси, акаси ва урушга кетиб қайтиб келмаган
боболарини қайта-қайта сўзлаб берарди. Мен эса доимо онамдан уйимизга Қорбобо келишини сўрар эдим.
Ҳовлининг ўртасига қордан Қорбобо ясаб: қош-кўзларини кўмирдан, бурнини сабзидан ясаб, бошига челак
кийдириб қўярдик.
Ўша болаликдаги қишлар мен учун фақатгина совуқ эмас, балки завқ, тинчлик ва чексиз хаёллар манзили эди. Ҳозир ҳам қорни кўрганимда, болалик даврим ўтган ўша кўчалардан ўтганимда қалбимда болалик туйғулари уйғонади. Болалик давримга қайтгим келади. Ўша қорлари эримайдиган кичик кўчадаги томсувоқли уйимизни, бир дастурхонда ўтириб, онам пиширган иссиқ нонлардан сариёғга қўшиб янчиб, тайёрланадиган мўъжизали таомларни севиб истеъмол қилган меҳрли дамларни соғинаман.
Узоқ-узоқларда қолиб кетган болалигим, онамнинг меҳр билан айтган эртаклари ҳаётимнинг энг яхши дамлари эди.
Гулсара ТИНИБЕКОВА.

Мавзуга оид:
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00
Оқдарё ижодкорлари
- 14 дек, 14:00