ЯНГИ ЙИЛ ОРЗУСИ
Қишнинг байрамона тунларида шаҳарчадагибарча одамлар орзуларини амалга
ошириш учун изланишарди. Ушбу шаҳарга хос энг муҳим воқеа янги
йилнинг келиши бўлди. Барча одамлар янги йилга ўзларининг орзулари
ва ёқимли мақсадларини тузиб, улуғ мақсадларга эришиш учун тайёрланади.
Аммо бундай умумий шодлик ва кайфиятга қарамай, бир ёш бола бор эди,
унинг ўзига хос ва хаёлларга бой орзуси бор.
Бу қизнинг исми Асила. Унинг орзуси бутун шаҳарга тааллуқли эмас - у
ўзига ва бошқаларга катта бир мўъжиза орзу қилар эди. Янги йилни
фақат яхши кунлар ва тўғри қарорлар билан ўтказишни истамаган Асила уни орзулари билан тўлдиришни хоҳларди.
Шу йил янги йилнинг остонасида, қалб эҳтиёжларига қулоқ солиб ўзининг орзусини тасаввур қилиб кўрди. Агар ҳар бир янги йил учун кичкина бир илҳом ва ёрқин умидлар билан туғиладиган кеча яратилса, у шубҳасиз дунёдаги ҳар бир инсон учун катта янгилик ва иқтидорларни ўз қалбида жо бўлишини хоҳлади.
У, янги йилда дунёдаги бирон жон касал бўлмаслигини, бирон кўздан қайғу ёшлари оқмаслигини, ҳеч бир болани ота-онаси ташлаб кетмаслигини, олисларда болаларни оч-наҳор, уйсиз қолмаслигини кичик вужудидаги қалбидан ҳоҳлади, кичиккина кафтларини очиб ниятлари ижобат бўлишини тилади.
Зуҳра Хуррамова.
Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02
Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10
Янги асар хабари
- 04 мар, 13:37
Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05
Янги асар хабари
- 25 фев, 16:00