ТУМАН ҲОКИМИ ШЕРЗОД ҚУДРАТОВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ ТАБРИГИ

Ҳурматли, тумандошлар. Қадрли дўстлар!

Шу кунларда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2022 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2023 йилни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олар эканмиз, Президентимизнинг Мурожаатномаси юртимиз ҳаётида тобора алоҳида аҳамият касб этиб бораётган муҳим воқеа бўлди. Мурожаатномада тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинди. Янги марралар белгиланди. Кўзланган мақсадлар мазмунидан келиб чиқиб, бошланажак йил номи "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" деб номлангани эълон қилинди.

Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини қутлуғ айём - кириб келаётган Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Дарҳақиқат, бугун барчамиз ўз якунига етаётган йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассуротлар билан кузатар эканмиз, "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" туманимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, унинг замирида барча соҳа вакилларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман.

Айниқса, бугун бор куч ва имкониятларимиз юртимиз тараққиётига сафарбар этилган бир пайтда, амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва оқилона сиёсат самарадорлиги - халқимиз турмуш тарзини янги босқичга кўтариш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, кексаларимизни қадрлаш, энг муҳими, тинчлик-тотувлик, мустақилликни асраб-авайлаш, озод ва обод Ватан барпо этиш жабҳаларида яққол намоён бўлмоқда.

Шуни мамнуният билан алоҳида таъкидлаш лозимки, улкан ютуқларга бой бўлган йилда ҳар бир соҳа бўйича улкан натижаларга эришилиб, бунёдкорлик, аҳоли ҳаёт даражасини яхшилаш ва юрт фаровонлиги йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланиб бормоқда. Туманда жорий йилда кўплаб ижтимоий соҳа объектларининг қад ростлаши, саноатнинг жадал суръатлар билан кириб келаётганлиги, тадбиркорлик фаолиятининг янада авж олаётганлиги бунинг ёрқин мисолидир. Йил давомида тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватланиши, турли соҳаларда инвестицон дастурларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида туманда сезиларли инвестицон муҳит яратилди. 

Азиз тумандошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги - 2023 йил билан чин юракдан самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!

Буюк ва муқаддас Ватан - жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин! 2023 йилнинг қадами қутлуғ келсин!


Янги йилингиз муборак бўлсин!

Мавзуга оид: