НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

Оқдарё тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори раҳбарлигида ишчи гуруҳи бевосита туманнинг 2-секторига қарашли маҳаллалар, жумладан чекка ҳудудлардаги қишлоқларда бўлди. Маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кекса нуронийлар, фаоллар билан учрашди. Уларни қийнаб келаётган муаммолар, хусусан куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарликнинг аҳволи, мавсумни беталофат ўтказиш, бунда айниқса, аҳолини табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, кўмир етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, мавсум давомида электр энергияси ва табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказди.
Шунингдек, туман ҳудудида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва талон-торожликларни олдини олиш мақсадида тегишли мутахассислар жалб этилиб, ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишлар давомида 84 та ҳолатда электр эенргияси ва табиий газдан 607 млн. сўмлик ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, 4 нафар мансабдор шахсларга ҳамда истеъмолчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида қарорлар қабул қилиниб, жазо муқаррарлиги таъминланди. Электр энергияси ҳамда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганлиги ҳақидаги 80 та далолатномалар туман ИИБга маъмурий чора кўришлик учун юборилди. Қонун бузилиши,   унинг   келиб чиқиш сабаблари  ва    бунга  имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида таъминот корхоналарига 2 та тақдимнома киритилиши таъминланди. Қонун бузилишига йўл қўймаслик ҳақида 5 нафар мансабдор шахслар расман огоҳлантирилиши таъминланди.
Туман прокуратураси томонидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.
Ш.МАРДИЕВ,   
туман прокурорининг катта 
ёрдамчиси 2-даражали юрист.