Оқдарё ижодкорлари

ОДАМЛАР

                        Бир қарашда одамлар,

                        Бир-биридан яхшидай.

                        Зимдан кузатсанг агар,

                        Дил фикримга қаршидай.


                        Бири қилса мурувват,

                        Бири қилади ҳасад.

                        Арзимас яхшилигин,

                        Минг йил қилади миннат.


Бири мансаб талашар,

Бири ҳайрон қарашар.

Мансаб билан тобутни,

Эгаси йўқ билсалар.


Қариндошми ё қондош,

Баъзан бўлмас елкадош.

Бегонадан баттар гоҳ,

Бир-бирига отар тош.


Кулиб турар ҳам кўзи,

Сохта ҳар айтган сўзи.

Гоҳ бошлари осмонда,

Паст бўлсалар ҳам ўзи.


БУ ҲАЁТ

Ота-онанг баъзан меҳрин аяса,

Етти ёт бегона бошинг силаса,

Яхшилик қил, кимдир билса-билмаса,

Бу ҳаёт, шунчаки синовдир дўстим. 


Азобга қўйсангда омонат жонни,

Егинг келмайди ҳеч миннати нонни,

Бебахт яратмасин Оллоҳ инсонни,

Бу ҳаёт, баъзида азобли дўстим.


ўам келса ажални кутасан ҳар он,

Қўш қўллаб бергудек бўласан ҳам жон,

Ҳеч кимса бўлмасин бевақт ҳам хазон,

Бу ҳаёт, баъзида армонли дўстим.


Нимаки сўрасанг Оллоҳдан сўра,

Кеч бўлса ҳам берар, ҳечидан кўра.

Қалбингни покиза ҳисларга ўра,

Ўшанда бу ҳаёт гўзалдир дўстим.

ШОИРЛАР

Қаламни қучоқлаб бармоғи,

Қоғозни қоралаб қўймайди.

Уйқудан қолса ҳам қароғи,

Шоирлар шеър ёзиб тўймайди.


Бир шеърни бошласа бошини,

Сўнгини топмаса қўймайди.

Шоирни қари-ю ёшини,

Гоҳида тушуниб бўлмайди.


Шоирлар шунчалар кўнгли бўш,

Шоирлардан қаҳри қаттиқ йўқ.

Шоирлар ухламай кўрар туш,

Шоирлардек аҳдга содиқ йўқ.


Шоирлар ухласа ишонманг,

Кўзларин юмиб ҳам ёзар шеър.

Шоирга осон деб ўйламанг,

Дунёнинг бор ғамин   улар ер.


Шоирларнинг кўнгли тўрт фасл,

Гоҳо баҳор, кузга ўхшайди.

Керак эмас уларга қаср,

Шоирлар шеърида яшайди.

ДУШМАН

               Баъзан йўлда учратсанг,

               Ҳолинг тилда сўрайди.

               Сал кўздан йироқлашсанг,

               ўийбат қилиб қарғайди.


               Кўзга дўстдек кўриниб,

               Сиринг билмоқ истайди.

               Гоҳ тилёғмалик қилиб,

               Кўнглин ҳасад тирнайди.


Бой бўлсанг ошингни еб,

Сўнг ортингдан тош отар.

ўариб бўлсанг камситиб,

Нописанд қилиб ўтар.


Омад қўнса қўлингга,

Тилин тўшаб келарлар.

Тузоқ қўйиб йўлингга,

Илинишинг кутарлар.


Вилоят ХОЛИҚОВА,

   Миёнқол маҳалласи.

Мавзуга оид: