Ток нега кўп учаяпти?
- 07.07.2021, 10:27
- Туманда
- 392
-

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида бир кунда камида йигирма марталаб электр токи ўчиб ёнаяпти. Қиш кунларику электр токини ўчиб туриши одатий ҳолга айланган эди. Бироқ, ёзнинг жазирама иссиғида бу ҳолнинг такрорланиб туришини қандай тушуниш керак. Давлат банкларига келиб пул олмоқчи, ёки пул топширмоқчи бўлганлар, пенсия пулларини нақд қилиш учун Лойишга ташриф буюрганлар ҳам қуёшнинг иссиғида соатлаб кутишга мажбур бўлишаяпти. Бунинг сабабини туман электр тармоқлари корхонасининг бошлиғи Ш.Хўжановдан сўраганимизда электр токи Самарқанддан учирилаяпти, биз бунга айбдор эмасмиз деган гапни қилди. Хуш агар Самарқанддан электр токи учирилаётган бўлса бунга бирорта вилоят миқёсидаги электр тармоқларининг раҳбарлари изоҳ беришармикан? Бундан кўра бир неча кун электр токи бўлмайди халойиқ, уйларингга бориб бемалол дам олаверинглар дейишса бўлмайдими. Чунки кунига туман марказига маҳаллалардан келаётган юзлаб кишилар солиқ идорасида, давлат банкларида кадастр ташкилотида давлат хизматлари марказида электр токини кутиб жазирама иссиқда вақтларини беҳуда ўтказишмоқда. Токнинг ёнишини кутиб турган аҳоли томонидан электр тармоқлари корхоналари раҳбарларига “ширин” гаплар айтилмоқда. Бу аҳвол қачонгача давом этади? Бу саволга жавоб берадиган бирорта мард борми?