Инсон ва қонун Диний ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилган шахс жазоланди

Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган Ҳамидов Арслонбек (исми-шарифи ўзгартирилган) 2022 йил Тошкент шаҳар Шарқшунослик университетининг "Турк тарихи" йўналиши бўйича сиртқи таълим йўналишига ўқишга кирган. Ҳозирги кунда ушбу университетнинг 1-курс талабаси. У 2019 йили "Намоз" амалларини бажаришга қизиқиши уйғониб, уйидаги "Мен ҳам намоз ўқийман" деб номланган китобни олиб, "Намоз" амалларини ўрганишни бошлайди. Оқдарё тумани ҳудудида жойлашган "Янгиқўрғон жомеъ масжиди"га жума кунлари жума намозини ўқиш учун бориб туради. Шундан сўнг, ўзига тегишли бўлган "Samsung Galaxy J6" русумли уяли алоқа воситаси орқали "Telegramm"да "H.А" номли аккаунтини яратади ва "Instagram" мессенжерида ҳар-хил диний мазмундаги видео маърузалар жойлаштириб боради.
Судланувчи Ҳамидов Арслонбек, 2022 йил 4 июль куни ўзи томонидан интернет жаҳон ахборот тармоқлари орқали "Samsung Galaxy S10" русумли уяли алоқа воситаси хотирасига юклаб олинган диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, номаълум шахснинг "Шом диёрига улуғ амал қилиш учун тақдир насиб этгани, золимларни ўлимини кутиш, ҳижрат қилиш учун тақдир насиб этгани, золимларни ўлимини кутиш, ҳижрат қилиш учун Шом (Сурия)га кетгани, Шомга келиб уларни кўриш кераклиги, у ердагилар жонини бераётгани, олимлар динни деб қамоқларда экани, қамоқда ҳам золимларга ҳақиқатни гапиргани, бор имконларини ишга солиш, қамоқларни бузишлари мусулмонларни озод этишлари" номли видеороликни "Instagram" мессенжерида ўзининг шахсий профилига жойлаштириб, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда тарқатган. 2022 йил 8 октябрь куни А.Х.нинг "Instagram" мессенжеридаги профили аккаунти кўздан кечирилганда, диний ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материаллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Судланувчи Ҳамидов Арслонбек, Ўзбекис-тон Республикаси ЖК 2441-моддаси 3-қисмининг "г" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
 Ж.Худойбердиев,
туман прокурори ёрдамчиси, 
3-даражали юрист.
Мавзуга оид: