Фарғоналик шоира таҳририятимиз меҳмони

Иқтидорли шоира Ўктамхон Акбарова юртимизнинг гўзал ва сўлим маскани бўлган Фарғона водийсининг Учкўприк туманида таваллуд топган. Ижодкор ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий Университети)нинг журналистика факультетида таҳсил олиб, қарийб қирқ беш йилдан буён радио-телевидениеда, газетада фаолият кўрсатиб, эл ҳурматини қозонмоқда. Айни пайтда эса Данғара тумани "Данғара" газетасида бош муҳаррир сифатида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Журналистика билан бадиий ижодни бирга олиб бораётган истеъдодли шоира назмда ҳам баракали қалам тебратмоқда. Ижодкорнинг турли йилларда ёзилган шеърлари жамланиб, 2021 йилда Тошкентдаги "Тафаккур" нашриётида "окисор қуш" номи билан чоп этилиб, адабиёт мухлисларининг юксак эътирофига сазовор бўлди.
Яқинда шоира Оқдарёга ташриф буюриб, ўзининг юқорида номланган китобини таҳририят кутубхонасига тақдим этди. Қуйида шоира синглимизнинг ушбу китобидан ўрин олган ижод намуналари билан танишасиз. Бу шеърлар сиз азиз мухлисларга манзур бўлишига ишонамиз. Келгусида эса иқтидорли шоирамиздан янги ижод намуналарини кутиб қоламиз.
КИМНИНГ БЎЛСА АКАСИ
Сингил учун қоя-тоғ,
Юракда бўлмайди доғ.
Саҳрода ҳам унар боғ,
Гулзорига қўнмас зоғ,
Кимнинг бўлса акаси.
Суянади бемалол,
амиша ош-нон ҳалол.
аёсидан барча лол,
Андиша юзига хол,
Кимнинг бўлса акаси.
Сингил шаъни бор аён,
Орзу-умид ёнма-ён.
Ўйлари бўлмас гирён,
Бегона заҳри чаён,
Кимнинг бўлса акаси.
Бошда ҳарир рўмоли,
Тилида шакар-боли.
У гўзаллик тимсоли,
Кулган бахти, иболи,
Кимнинг бўлса акаси.
ҚЎЛИМДАН
 КЕЛСАЙДИ...
Қўлимдан келсайди, жоним Онажон,
Меърожга элтардим тутиб кифтимда.
Тонгги шабнамдайин йўлингиз поклаб,
Меҳрингиз туярдим юрак тафтимда.
Қўлимдан келсайди, куйинчак синглим,
Мўъжиза калитин бериб қўлингга,
Дунё шодликларин шодага чизиб,
Дурдай сочар эдим юрган йўлингга.
Қўлимдан келсайди, сирдош дугонам,
Имкон эшикларин зулфини бузиб,
Жиловлаб вақт, замон, макон тизгинин,
Бахтинг солномасин битардим ёзиб.
Қўлимдан келсайди, дилбандим-қизим,
Юлдуздан гулчамбар ясаб бошингга,
Тоабад кетмасдим Хумо қуш мисол,
Сурмадай инардим кўзу-қошингга.
Қўлимдан келсайди, ҳазрати аёл,
Қўндирардим бахтдан бошингга ҳилол.
БЎЛСА ЭДИ
Бўлса эди менда илоҳий қудрат,
Олам шодликларин тотардик бирга.
Малакдек беғубор, санамдек зебо,
Сарвдек қоматингиз ўрардим нурга.
Бўлса эди менда илоҳий қудрат,
Сизга деб Ойда ҳам қурардим қаср.
Бир бора жилмайиб боқишлар учун,
атто, қуёшни ҳам этардим асир.
Бўлса эди менда илоҳий қудрат,
Тиконсиз чаманзор бунёд этардим.
Бағрингиз тўлдириб райҳону гулга,
Шаънингизга минг бир ашъор битардим.
Бўлса эди менда илоҳий қудрат,
Қузғун-у зоғларсиз қурардим ҳаёт.
Лоқайдлик, манманлик илдизин кесиб,
Ибо-ҳаёга юз бурардим шояд.
Бўлса эди менда илоҳий қудрат,
Кифтимда тутардим умрбод, ҳар он.
Ахир Сиз мўъжиза, сирли бир ҳилқат,
Аёл деб аталмиш - азрати Инсон!
МЕРИНГИЗНИ АЯМАНГ
Меҳрингизни аяманг мендан,
Куйган дилим илинжи Сизсиз.
Сабо бўлиб юзингиз силай,
Одим ташлай Сиз-ла изма-из.
Бол сўзингиз аяманг мендан,
Дилга малҳам Сиз айтган калом.
Ёмғир бўлиб пойингиз ўпай,
Чак-чак томган у менинг нолам.
Кулгунгизни аяманг мендан,
Интилганим - дилингиз кулсин.
Кўклам бўлиб, чирой улашай,
Изингиздан умидлар унсин.
Сиз қалбимда ардоқлаган сир.
Ёлғизгина Аллоҳга аён.
Ошкор этмоқ қанчалар мушкул,
Армон тўла бу юрак гирён.
Ишқингизни аяманг мендан,
Меҳрингизни аяманг мендан...
Ўктамхон АКБАРОВА.