Оқдарёнинг эл севган фарзанди

Узоқ узоқлардан эсаётган майин шаббода юз кўзимга урилар, худди отажоним мени эркалаб сочларимни силагандай бўларди. Бу ёқимли майин шамол Оқдарём шамоли эди.  
Бу жаннатмакон юртимизни жаннатга айланишига қанчадан-қанча фидойи инсонлар қон кечиб ўз жонини фидо этганлар. Баъзан ўйга толаман. Отажоним урушда бўлган, онажоним эса фронт ортида туриб Оқдарёнинг  оқ олтинига мироблик қилган. Энг илғор пахтакор бўлган экан. Мен бу меҳрибонларимни медалларини қўлимга олсам, ўз -ўзимдан фахрланиб кетаман .
Мен отажонимнинг бир ҳикоясини сизларга сўзлаб бераман.
Кун жуда иссиқ. Отахон ҳассасини тўққиллатганча қадам ташлар, юзларидан оққан маржон-маржон терлар кўзларига думалаб тушар, оқ рўмолчаси билан юзларини артарди. Шу пайт бир машинанинг келганидан чўчиб тушди.
- Отахон, ассалому алайкум. Қаерга бораяпсиз? Ўтиринг!
Саломга алик олган отахон: 
- Эй, болам умринг узоқ бўлсин! Шу Қўрғон томонга йўлим тушган эди, - деди ва машинага ўтирди.
-  Отахон, нечук  куннинг иссиғида пиёда кетаяпсиз? Чарчаб қолмайсизми?
- Эй ўғлим, қанча кўп пиёда юрсак, тана бақувват бўлади, мушаклар ҳам яхши ишлайди.
- Отахон, нима ташвиш билан кетаяпсиз?, - деди йўловчи .
- Ўғлим, мен бир андиша билан йўлга чиқдим. Шу Янгиқўрғон аталмиш шаҳарчада Худо суйган бир инсон бор экан. Шуни излаб бораяпман. 
- Отахон, у инсон ким экан? Мен ҳам кўрганмиканман? Эшитиб қизиқиб бораяпман. 
- У инсон жуда кўпчиликни оғирини енгил қилган. Етим-есирларга кўп ёрдам қилган. Оллоҳ севган банда бўлса керакда, ўғлим. 
- Исмини айтинг, отахон?!
- У кишини исми Жамол Исроилов экан. - Фахр билан тилга олди отахон. 
Йўловчи озгина табассум билан мийиғида кулиб қўйди.
Машина бир уй ёнига бориб тўхтади. Сигнал овозини эшитган бир бола югурганча машина олдига чопиб чиқди.
- Ассалому алайкум.
- Ўғлим, шу отахонни уйга бошлаб кирсангиз.
- Хўп бўлади, салом берганича отахонни уйга етаклади.
Шу пайт истарали бир аёл чиқиб, қўлини кўксига қўйиб салом берди ва отахонни чорпояга таклиф қилди. Отахон икки қават кўрпача устида қўлларини дуога очди ва ҳол-аҳвол сўради.
- Эй болам, эсим  қурсин! - Ҳалиги мени олиб келган ўғлимга раҳмат   ҳам айтмаб-ман-а !...
- Отахон, олинг чойдан ичинг! Ҳозир хўжайиним ҳам келиб қолади,- дея чой узатди аёл. Усти бошини алмаштириб, ҳалиги бирга келган инсон кириб келди.
- Отахон...
- Эй ўғлим, мен сизга раҳмат ҳам айтмабман, деб ўтирган эдим.
- Отахон, сизларнинг дуоларингиз бизга етади. Демак, ўғлим, ўша инсон сиз экансиз-да.
- Отажон, нима муаммоингиз бор эди?
Отахон хижолатомуз сўз бошлади:
-  Ўғлим, бир ўғлимнинг аёли эрта ўтиб қолди. Тўрт бола етим қолди. Қўл озроқ камтарлик қиляпти-да...Кампирнинг ҳам соғлиги яхши эмас, олган озгина нафақа дори- дармонга ҳам етмай қоляпти-да. Ҳамма ҳозир газ улаяпти. Турба олайлик десак, сотгани мол ҳам йўқ. Шунга сизга озроқ ёрдам сўраб келган эдим. Отахоннинг кўзлари хаёлчан ерга қаради.
- Отахон, сиз хавотир олманг! Ҳаммаси яхши бўлади.
Эшикдан катта лаганда шу инсонни аёли ғилминди кўтариб келди.
- Отахон, қани дастурхонга қаранг, овқатдан олинг. Эй, болам мени тишларимни йўқлигини келин ҳам билибди-да, - дея кулиб қўйди.
- Отахон, олинг, совимасин. 
Отахон дуога қўл очди. Бу сафар узоқ дуо қилиб: - "Ўғлим, мен энди борай", - деди.
- Отахон, ҳозир сизни ўзим олиб бориб қўяман.
Бу жаннати инсон отахонни манзилига элтиб қўйди. Отахон яна дуо қила-қила, ҳали уйига кириб улгурмасдан машина овози эшитилди. 
- Холхўжа ўғлим, қарагин!
- Эҳ-ҳе, уч-тўрт уйга етгулик газ турбалар келиб тушди.
Газлар уланди. Уйларда газ ёнди. Отахон эса кампири билан жойнамоз устида ҳар сафар ўша жаннати инсонни дуо қилар эди. 
Бу ўтмишни сўзлаб берган инсон менинг отам  эди. 
 Тўлғаной ГАДОЕВА.
Мавзуга оид: