Ёмонликдан қайтиш ҲА З И Л Н И Н Г З И Л И

Дунёда глобаллашув жараёни кечмоқда. Хоҳлаймизми-йўқми, биз ҳам шу жараённинг фаол иштирокчисимиз. Бугун ҳар бир миллат ўзлигини, миллий қадриятларини сақлаб қолиши долзарб вазифа саналади.  
Халқимиз қадимдан фарзанд тарбиясида ор-номус, ибо-ҳаё масалаларига ниҳоятда жиддий қараган. Замонамизга келиб бу қадриятга путур етди. Бир пайтлар ҳар қандай киши гапиришга ҳаё қилган мавузалар эндиликда очиқчасига намойишкорона оммага кўрсатилмоқда. Бу айниқса, бугун миллионлаб кишилар  YOUTUBEда томоша қилаётган, айрим кулгу жамоаларининг саҳна кўринишларида яққол намоён бўлаётир. Улар гўёки жамиятдаги иллатларни акс эттириш мақсадида йигитларни қизлар каби бўшанг, қизларимизни эса эркакшода қилиб кўрсатмоқда. Уларнинг бундай кулгу мавзуларининг аксари фаҳшга бориб тақалади. "Кўракда турмас" мазкур ҳазиллар ижтимоий тармоқларда ёшлар томонидан доим қизғин кузатилиб, минглаб муносабатлар ёзилади. На одоб-ахлоқ, на миллийлигимизга тўғри келмайдиган бу томошалар ҳақида қанча салбий фикрлар айтилмасин, бирор ўзгариш сезилгани йўқ. 
Кулгу Аллоҳ томонидан берилган яхши неъмат. Aммо унинг мезони, меъёри бўлгани маъқул. Кўп кулишлик дийдамизни қотиради, дилимизни ўлдиради. Кишини енгилтабиат қилиб қўяди. Бежиз Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кўп кулма, кўп кулиш қалбни ўлдиради", демаганлар (Имом Аҳмад, Имом Термизий ривояти).
Қолаверса, динимизда эркагу аёлга тақлид, фаҳшни тарғиб қилиш, кишиларни масхаралаш ножоиз экани барчамизга аён. Қуръони каримда: "Ўзларингизни (яъни бир-бирларингизни) мазах қилманглар ва бир-бирларингизга лақаб қўйиб олманглар" (ужорот сураси 11-оят) дейилган. 
Aллоҳнинг бандаларини масхаралаб кулиш, мазах қилиш ва лақаб қўйиш кишини азобга гирифтор қиладиган амаллардан экан. Зеро, Лут қавми амалларию, ўарбнинг ёт одатларини кўрсатиб довруғ қозонаётган "шоввоз"ларнинг қилиғлари эса мусулмон учун шармандалик ва бачканаликдан бошқа нарса эмас. 
Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: "Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни лаънатладилар". (Имом Бухорий, Абу Довуд ривояти) 
Афсуски, бугунги кунда нафақат саҳналарда, турмуш тарзимизда ҳам эркагу аёлга тақлид қилувчилар учраб турибди. Бу ўарбнинг таъсирими ёки ўша саҳналар таъсирими? Ёки оддий ҳазилимиз зилга айланяптими?! озир сезилмас, аммо ўша томошаларни кўриб улғаяётган болалар эртага ким бўлади? Бу томошалар ёшлар маънавиятига таҳдид солмаяптимикин?! Чунки мазкур саҳналар ўта саёз ва савиясиз бўлгани боис, ёшларнинг енгилтакликка чорлаётгани тайин. Зеро YOUTUBE тармоғида бундай гуруҳларнинг кўпайиб бораётгани фикримиз тасдиғидир. 
Шундай экан, вақт борида этакни йиғиштирган маъқул. Ёшларимиз онгини бўлмағур саҳна кўринишлари билан эмас, ҳақиқий мўмин-мусулмон маърифати билан суғорайлик. Шундагина фарзандларимиздан олиму фузалолар етишиб чиқади. Бунинг учун кулгунинг мезон чизиғини чизиб, маънавиятимиз равнақи учун қатъий жидду-жаҳд қилишимиз шарт. 
Ислом КАРИМБЕРДИЕВ, 
Жиззах давлат педагогика 
институти талабаси.