МАТБУОТ АНЖУМАНИ Бугун “Оқдарё овози” газетаси таҳририятида туман мактабгача ва мактаб таълимининг таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш ва мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш шўбаси бош мутахассиси Ҳиммат Бўлаков иштирокида
Бугун “Оқдарё овози” газетаси таҳририятида туман мактабгача ва мактаб таълимининг таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш ва мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш шўбаси бош мутахассиси Ҳиммат Бўлаков иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда маъруза қилган Ҳиммат Бўлаковнинг таъкидлашича, ёзги таътил давомида ўқувчиларни турли тўгаракларга жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта мактабларда ёзги таътил вақтида ўқувчиларни касбий-ижодий, фан ва спорт тўгаракларига жалб қилинмоқда. Бўлим тасарруфидаги 3 та мактабда 2-,30-,45-мактабларда ёзги соғломлаштириш майдончалари фаолият олиб бормоқда. Ушбу соғломлаштириш майдончаларига 4 навбатда жаъми 770 нафар ўқувчилар қамраб олинган.Бундан ташқари кунлик тадбирлари юзасидан алоҳида режа график тасдиқланиб, 1 июндан 28 августгача тумандаги барча умумий ўрта таълим мактабларида семинарлар ташкил этилади. Семинарда “Соғ танда – соғлом ақл” шиори остида мусобақалар, “Заковат” интеллектуал ўйинининг мактаб лигаси, “Энг яхши китобхон ўқувчи” танловлари ўтказилиб келинмоқда. Болалар учун республика бўйлаб ички туризм саёҳатларини ташкил этилмоқда. Соғломлаштириш майдончаларида “Ёз – ўтмоқда соз” шиори остида иншолар танлови ҳамда мусиқий кечалар ташкил этилмоқда.
Тадбир сўнггида маърузачи журналистлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди.
Бир сўз билан айтганда, матабуот анжумани ҳар жиҳатдан мазмунли ва самимий ўтганлигини эътироф этмоқ лозим.
Мавзуга оид:
Янги лавозим ижодкорлар учун.
- 28 янв, 15:38
Райим Бўлаков
- 13 авг, 10:46
СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИКНИ ОШИРИШ АСОСИЙ МАҚСАДИМИЗ
- 14 окт, 10:50
МИЁНКОЛНИНГ СЎЛИМ МАСКАНИ
- 10 дек, 13:21




