Мутахассислар маслаҳати ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА УЧРАЙДИГАН ХАВФЛИ КЎСАК ҚУРТИГА ҚАРШИ КУРАШИШ

Агротехник тадбирлар: ерни кузги чуқур шудгорлаш; зарарланадиган экинларни бир-биридан узоқроқ жойлаштириш; ғўза қатор ораларига ишлов бериш; чеканкада ўсимликнинг ўсиш нуқатасини фартукларга йиғиб четга олиб чиқиб ташлаш; ғўзани ортиқча суғориб ғовлашига йўл қўймаслик.
Биологик усул: 1 гектар ғўза майдонига 1 тадан феромон тутқич ўрнатиш ва 1 та тутқичга бир кечада 2-3 та капалак тушганда 4-5 кун оралатиб 3 марта трихограмма тухумхўридан ҳар гектарига 1 граммдан 5х5 схемада 400 та нуқтага зараркунанданинг ҳар бир авлодига қарши чиқариш. Кўсак қуртининг ўрта ва катта ёшдаги қуртларига қарши бракон энтомофагидан 1:20; 1:10; 1:5 нисбатларда зараркунанданинг ҳар авлодига қарши 3 мартадан 4-5 кун оралаб 10х10м схемада чиқариш. Кўсак қуртининг кичик ёшдаги қуртларига ва тухумига қарши олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумидан гектарига 500 тадан 1500 тагача чиқариш ҳам яхши самара беради.
Кимёвий усул: зараркунанданинг миқдори ҳар 100 та ўсимликка 8-10 та ёш қуртлари ва тухуми тўғри келганда фойдали ҳашаротларга кам зарарли бўлган Аваунт 15% ли сус.к. 0,4-0,45 л/га; сиперфос 55% эм.к. 1,5л/га; делтафос 36% эм.к.-1,5 л/га; политрин 35% эм.к.-1л/га; карате 5,0% эм.к ва уни аналоглари 0,5 литр га, моспилан 20% н.к. -0,3 л/га; Нурелл-Д 55% эм.к. 1,5л/га; суми-алфа 20% эм.к. 0,15 л/га ва бошқа рухсат этилган дорилар билан ишлов бериш тавсия этилади.
Шу ўринда шуни эслатиб ўтишимиз керакки, туманимизда ғўза майдонларида учрайдиган хавфли зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларга қарши кураш ишларини олиб бормаган кластер ва фермер хўжаликлари мавжуддир. Ўсимликлар карантини тўғрисидаги қонунининг 19-20-моддаларига асосан кластер ва фермер хўжаликларининг ўсимлик касалликлари, бегона ўтлари, зараркунандаларига қарши кураш мажбурияти мавжуддир. Карантиндаги касалликлар, зараркунандалар, бегона ўтларга қарши кураш ишларини олиб бормаган кластер ва деҳқон-фермер хўжаликлари МЖТК нинг 107-108-моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилиши тўғрисида огоҳлантирамиз.
Ж.Умаров,
З. Абдуғаффоров,
А. ДЎсқобилов,
туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси
бўлими фитосанитар назорати
давлат инспекторлари.
Мавзуга оид:

Арча унсимон қурти - хавфли зараркунанда
- 31 мар, 11:17

ФИТОФТОРОЗ КАСАЛЛИГИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ЧОРАЛАРИ
- 10 дек, 13:58

КОМСТОК ҚУРТИ - ХАВФЛИ ЗАРАРКУНАНДА
- 29 окт, 10:58

БИОМАҲСУЛОТ ВА УНИНГ СИФАТИ
- 09 июл, 11:34

Тарихга бир назар
- 21 янв, 14:22