Оқдарё ижодкорлари ШУКРОНАЛИК

Баҳор кезган паллада,
Гуллаб-яшнар  диёрим.
Оқдарёнинг қизиман,
Дилимда ифтихорим.
Шукр, ҳар тонг уйғониб,
Қўлимга олсам қалам.
Кўнгилда ҳайрат жўшиб,
Йироқ кетар ғам, алам.
Юракда орзулар мўл,
Шу юрт мадҳини куйлаш.
Фарзандлар соясинда,
Эрк сари қадам ташлаш.
Кўксига бошим қўйсам,
Унутдим армонларим.
Завқ берди менга баҳор,
Тикланди дармонларим.
Бу умр қисқа, ғанимат,
Минг бор шукр айтиб 
                       келдим.
Иғволарин унутдиму,
Яхшиликка қайтиб келдим.
Қанча оғир юкларни,
Кўтардинг маъсум юрак.
Таслим бўлма ҳеч қачон,
Илҳом бермокда тилак.
Шеърият, қуёшимсан,
Ҳаёт йўлим ёритдинг.
Хаста бу юрагимдан,
Аламларни аритдинг.
Назира АВИЕВА.
Мавзуга оид:
Адабиёт

Адабиёт

  • 24 ноя, 11:44