Қалб дафтаридан ИККИ ҚАЛБ

    Аёл нозик хилқат. Қалби гулдан-да нозик. У ўзининг нозик жуссаси билан тўққиз ой-у тўққиз кун фарзандини кўтаради. Ҳаётини хавф остида қолдириб, уни дунёга келтиради. Аёл уй-рўзғор, бола парваришидан ташқари худди эри сингари ўзи эгаллаган касб-ҳунари бўйича ишлайди. Ишдан қайтгач, яна уй-рўзғор юмушлари унинг зиммасида. Аёлнинг жони қирқта деб шунга айтишса керакда.

   Ана шундай пайтда ўйлаб қоласан киши. Аёлни нозик хилқат ёки ожиза деганлари бекор экан-да. Шундай бўлсада, аёл қалби доимо турмуш ўртоғининг тоғдек ҳимоясига, меҳр-муҳаббатига муҳтожлик ҳис этиб, унинг қаршисида бош эгади...  

   Эркак – оила устуни. У оиласи, турмуш ўртоғи, фарзандлари учун ўз жонини ҳам аямайди. Кечаю кундуз асло тиним билмайди. Қалбида ғайрат-шижоат, куч-қудрат жўш уради.

    Эркак кишининг пок қалбида нозиклик етишмайди, шу боисдан аёлининг қалбига кириб боришга йўл излайди. Нафислик ва нафосат сари интилади.

    Оила – икки қалб соҳибларининг дил ришталари орқали бунёд этилади. Икки қалб бир-бирини тушуниб яшашининг ўзи бир бахт эмасми?!

                                                        Гулсара ТИНИБЕКОВА.

Мавзуга оид: