САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ

- Фуқаро 60 ёшга тўлган бўлса, лекин иш стажи 25 йилга  етмаса, масалан иш стажи  20 йил яна 5 йил ишлаши учун ишини  давом эттирса бўладими? Ёки  кейинги давр стажга қўшилмайдими?
Фахриддин БОБОЁРОВ, 
Янгиравот-1 МФЙ 
Қўтирбулоқ қишлоғи.
- Меҳнат кодексига кўра, ходимнинг фақат пенсия ёшига тўлганлиги у билан меҳнат шартномасини бекор қилишга асос бўлмайди. Бунинг учун ходим белгиланган тартиб бўйича пенсия олиш ҳуқуқига ҳам эга бўлиши керак. Яъни белгиланишича, ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги, қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлганда у билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. 
Ёшга доир пенсия суғурта қилинган ходимларга умумий асосларда: эркаклар - 60 ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи 25 йилдан кам бўлмаган тақдирда, аёллар - 55 ёшга тўлган бўлиб, умумий меҳнат стажи 20 йилдан кам бўлмаган тақдирда    тайинланади.
Демак, ходим 60 ёшга тўлган бўлса-да,  зарур иш стажи ва пенсияга чиқиш учун имтиёзли ҳуқуқлари мавжуд бўлмаса, ўз иш фаолиятини давом эттириши мумкин.
Саволга ҳуқуқшунос 
Шавкат ҚУРБОНОВ жавоб берди.  
Мавзуга оид: