Мутахассис огоҳлантиради ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Қутуриш қандай касаллик?
Қутуриш ҳайвон ва одамларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, уни нерв тизимини шикастлантирувчи вируслар қўзғатади. Вируслар кўплаб миқдорда қутуриш касаллигига чалинган ҳайвонларнинг сўлаги билан ташқи муҳитга ажралади. Сўлакда вируслар касалликнинг яширин, яъни касаллик белгилари юзага чиқмаган даврда мавжуд бўлади. Касалликнинг асосий манбаи қутуриш касаллигига чалинган ит, мушук, каламуш, бўри, чиябўри, бурсиқ ва кўршапалаклар.
Қутуриш касаллиги қандай юқади?
Касаллик одамга ва ҳайвонга қутуриш касаллигига чалинган ҳайвонларнинг тишлаши, сўлагининг тегиши ва тирнаши натижасида юқади.
Касаллик қандай белгилар билан кечади?
Одамга касалликнинг яширин даври ўртача10-14 кун, баъзида бир йилгача ва ундан кўпроқ ҳам давом этиш мумкин. Даставвал тишланган жой қичийди, тортишиб оғрийди, битта жароҳат ва чандиқ такроран яллиғланиши мумкин. Бемор тушкунликка тушади, одамлар билан мулоқат қилишдан қочади, уйқуси бузилиб, иштаҳаси бўғилади. Унда қўрқув ҳисси пайдо бўлади, кайфияти ўзгариб туради.
Касалликнинг кўзғалиш, яъни авж олиш даврида, беморнинг тана ҳарорати кўтарилади, сувдан, ҳаво (шамол)дан, ёруғликдан, товушдан қўрқиш аломатлари пайдо бўлади. Беморнинг овози бўғилади, терлайди, сўлаги оқади, томирнинг тез-тез уриши давом этади, нафас олиши бузилади. Мускулларнинг тортишиши нафас ва ютиниш мускулларидан бошланиб, кейин ҳамма мускулларга тарқалади. Эс-ҳуши кирди-чиқди бўлиб қолади, кейинчалик беморнинг кўзига йўқ нарсалар кўринади, у алаҳсирайди.
Шундан кейин мускулларнинг фалажи бошланади. Қутуриш касаллигига чалинган бемор касаллик бошланганидан 4-6 кундан кейин вафот этади. Касаллик 100% ўлим билан тугайди.
Қутуриш касаллигига гумон қилинган уй ва ёввойи ҳайвонлар кемирувчилар тишлаганда тирнаганда ёки сўлаги текканда, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиш ва қутуриш касаллигига қарши эмлашни ўз вақтида, шифокор тавсиясига қатъиян амал қилган ҳолда касалликни олдини олиш энг тўғри қарор эканлигини унутманг
Қутуриш касаллигини олдини олиш учун
Туманда итлардан тан жароҳат оладиган инсонлар кўп қисми мактаб ёшидаги болалар бўлганлиги учун мактабларда уқитувчилар тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб бориш.
Туманда ахоли ва корхоналар қарамоғидаги итларни ўз вақтида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига рўйхатга олиб бериш ма- ҳалла фуқаролар йиғини томонидан ташкил қилиш.
* ит эгалари итларни сақлаганда 3 кун ичида ҳудудий ветеринария врачларига мурожаат қилиш.
* Уй ҳайвонларини, айниқса итларни боғланган ҳолда сақланг. Уларни қаровсиз қолдирманг.
Бегона ит ва мушуклар билан мулоқот қилманг!
* ҳайвонларни қутуришга эмлатинг!
* Қаровсиз дайди ит ва мушукларни пайдо бўлишига зинҳор йўл қўйманг!
* Фарзандларингизга қаровсиз ва касал итлар билан мулоқот қилмаслик кераклигини, қутуриш касаллиги ҳайвонларнинг тишлаши, тирнаш, шунингдек, сўлагини тегиши натижасида ҳам юқиши мумкинлигини мунтазам эслатиб туринг!
* уйингиз атрофида ёки маҳаллада эгасиз ёки эгали дайди итларни кўрсангиз, туман ободонлаштириш бошқармаси қошидаги ит овловчи бригадага мурожаат қилинг.
* ҳайвонларни парваришлаш маданиятига риоя қилинг ва бошқаларни ҳам шунга ўргатинг.
* Агар борди-ю ит (мушук) тишласа, сўлаги тегса ёки тирнаса жароҳатнинг катта кичиклигидан қатъий назар, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.
Ф.Эргашев,
туман ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Қутуриш касаллигидан эхтиёт бўлинг!
- 13 янв, 11:43

Янги асар хабари
- 11 мар, 17:02

Янги асар хабари
- 08 мар, 15:10

Янги асар хабари
- 01 мар, 00:05

Огоҳ бўлинг!
- 21 дек, 10:50